Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар

Россия Премьер-лигаси 2023-2014 йилги мавсум ва позициялар бўйича “Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари” соврини учун даъвогарлик қиладиган юз нафар футболчидан  иборат рўйхатни эълон қилди.

Ғолиблар соврин берувчи ташкилот расмий сайтида овоз бериш орқали аниқланади.

Ғолибларни аниқлаш жараёни уч босқичда аниқланади.

Журналист ва блогерлар овоз берадиган сана: 22–30 апрель

Мухлислар овоз берадиган сана: 2–13 май

Экспертлар овоз берадиган сана: 15–24 май

Ғолиб 100 нафар даъвогар рўйхатига киритилган 10 та дарвозабон, 30 та ҳимоячи, 30 та ярим ҳимоячи ва 30 та ҳужумчи орасидан танланади. Позициялар бўйича номинациялар ғолиблари ҳам ушбу умумий рўйхатга киритилганлар орасидан танланади. Фақатгина позициялар бўйича даъвогарлар рўйхатига яна уч нафар дарвозабон киритилади.

ЦСКАда ёрқин ўйин кўрсатаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев “Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари” умумий танлови ва “Мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси” номинацияси бўйича иккита совринга даъвогарлик қилмоқда.

Бундан ташқари, 20 ёшли ҳужумкор футболчимиз яна бир йўналиш бўйича ҳам номзодлар қаторига киритилган.

“Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари” танлови ташкилотчилари “Мавсум кашфиёти”, деб номланган янги номинацияни киритди. Россия Премьер-лигаси матбуот хизмати ушбу янги совринга 20 нафар футболчидан иборат даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Аббосбек Файзуллаев ҳам “Мавсум кашфиёти” номинация бўйича ғолибликка асосий даъвогарлардан ҳисобланади.  Бу танловда журналист ва блогерлар 20 нафар ўйинчидан энг кучли бештасини танлаб олади. Ундан кейин мухлислар 2 майдан бошланадиган очиқ овоз бериш йўли билан уч нафар асосий номзодни танлайди. Ғолиб айнан мана шу уч нафар футболчидан бири бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Аббос Файзуллаев учта йўналиш бўйича ғолиблик учун кураш олиб бориш имконига эга.

20 ёшли ҳужумкор футболчимиз ўтган йилнинг август ойида “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтганидан кейин дебют мавсумидаёқ мухлису мутахассислар эътиборини қозонди. Россия Премьер-лигаси экспертлари мавсумнинг биринчи ярмида Файзуллаевни чемпионатнинг асосий кашфиёти сифатида эътироф этди.

Аббосбек ЦСКАга кўчиб ўтганидан бери Премьер-лига ва кубок мусобақаларида жами 26 маротаба майдонга тушиб, 4 та гол ва 11 та ассист муаллифи бўлди.

“Winline Россия Премьер-лигаси қаҳрамонлари”  танлови доирасидаги ғолиб ва совриндорлар  26 май куни эълон қилинади.

ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди?

Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Ҳусанов “Ланс”ни тарк этди...

Файзуллаев терма жамоа учун ЦСКАни “қурбон” қилдими?

Файзуллаев кетди, ЦСКА хавотирда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Н...Ш...Р...n... Махмудов Равшан
23/04/2024 19:45
23.йилдан кейин 14 йил келишини билмаган эканмиз каранга