"Ҳумо" ўз таркибини янада кучайтиради

"Биз ўйин бўйича эмас, ҳисоб борасида мағлуб бўляпмиз. Шогирдларимга бироз тажриба етишмаяпти. Бугун иккита таркибни кўрдик, аммо таркибимиздаги аксарият хоккейчилар Ёшлар лигасида ўйнаган ва тажриба орттириш учун уларга бироз вақт керак.

Таркибни кучайтиришимиз керак. Биз Шербинани, Беляковни ёқотдик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жарроҳлик амалиётини муваффақиятли бошдан кечиришди. Таркибни кучайтириш борасида эртага раҳбарият билан учрашаман ва умид қиламанки, бу борада бирон натижага эришамиз", - деди россиялик мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!