Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди

Осиё ўйинлари доирасидаги аёллар футболи бўйича Мўғулистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз йирик 6:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувда голларга Азиза Норбоева, Шоҳида Тожиддинова, Мафтуна Шойимова, Диёра Ҳабибуллаева (дубль) ва Нилуфар Қудратова муаллифлик қилди. Мўғулистон терма жамоаси бу ўйинда майдонни голсиз тарк этди. 

Маълумот ўрнида, терма жамоамиз навбатдаги баҳсни 28 сентябрь куни ўтказади. Унда вакилаларимизга мезбон Хитой термаси рақиблик қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
25/09/2023 19:13
Парнлография