Ўзбекистон имконияти чекланган шахматчилар ўртасида 1-Шахмат Олимпиадасида иштирок этади (таркиб)

29 январдан 5 февралга қадар Сербиянинг Белград шаҳри FIDE томонидан биринчи марта ташкил этилаётган, имконияти чекланганлар ўртасида Шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. Мусобақада 30 та давлат жамоалари иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Мусобақа жамовий тарзда, 4 та доскада ўтказилади. 
 
Ушбу Олимпиадада иштирок этадиган таркибимиз қуйидагича кўриниш олган:
 
1. FM Сирожиддин Зайнидинов (2042)
2. Сардорбек Мамаражабов (1712)
3. Ахадхон Кимсанбоев (1600)
4. Марсел Шаюсупов (1580)
5. Собиржон Саидов (1561)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!