"Ханчжоу-2022": Мадинабону Маннопова икки карра Осиё ўйинлари совриндори!

Таеквондочимиз Мадинабону Маннопова иккинчи бор Осиё ўйинларининг медалига сазовор бўлмоқда.

-49 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз ярим финалда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони, таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга кичик ҳисобларда имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ўтган Осиё ўйинларида кумуш медалини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!