"Ханчжоу-2022": Таеквондочиларимиздан яна бир бронза

Таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавой дастурда бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борган спортчиларимиз 47:48 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Ушбу натижа орқали таеквондочиларимиз бронза медалига сазовор бўлдилар. Терма жамоа таркиби: Шуҳрат Салаев, Жасур Жайсунов, Озода Собиржонова, Светлана Осипова.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!