Европа Лигаси. Златан Ибрагимович «Сент-Этьен»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

 

Бироз аввал Европа лигаси 1/16 финал босқичидан ўрин олган барча учрашувлар ўз якунига етди. Ушбу босқич доирасида Франция чемпионати вакили «Сент-Этьен» клубини қабул қилган «қизил иблислар» швециялик «футбол афсунгари» Златан Ибрагович томонидан киритилган голлар эвазига ғалаба қозонишди.

Европа лигаси. “Селта” ва “Боруссия М” мағлуб бўлди ва бошқа учрашувлардаги натижалар

Барчанинг эътибори ака-ука Погбаларнинг “Олд Траффорд”даги қарама-қаршилигига қаратилган бир пайтда, 35 ёшли Ибра Стефан Рюффье қўриқлаётган дарвозани кетма-кет уч бор ишғол этди ва сўнгги 14 учрашувдаги 17-голини киритиб, ўзига хос рекорд қайд этди.

"Тоттенхем” клуби Белгияда ҳам мағлуб бўлишни «уддалади»

Дастлабки гол стадионга йиғилган мухлисларни узоқ куттириб қўймади ва 15 дақиқадаёқ “Манчестер Юнайтед” ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Златан Ибраговичнинг жарима тўпини бироз ноодатий тарзда амалга оширган бўлсада, рақиб футболчиларига тегиб ўз траекториясини ўзгартирган тўп «Сент-Этьен» дарвозасидан жой олди.

Европа Лигаси. «Краснодар» кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Иккинчи бўлим ўз ниҳоясига етишига 15 дақиқа қолган паллада, яна ўша Златан Ибрагимович ўз номини таблога ёздириб қўйди. Чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Маркус Рэшфорд Ибрани тўп билан таъминлади ва швециялик ҳужумчи тўпни очиқ қолган дарвозага осонликча жойлаб қўйди.

Европа лигаси. «Ростов» ва Сердар Азмун «Спарта» вакилларини аямай «савалади»

88 дақиқага келиб «Сент-Этьен» вакиллари ўз жарима майдони ичида Маркус Рэшфордни қўполлик билан тўхтатиб қолишди ва бош ҳакам 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Ушбу қулай имкониятни Златан Ибрагимович голга айлантира олди ва навбатдаги “ҳет-рик”ни қайд этди.

Манчестер Юнайтед (Англия) – Сент-Этьен (Франция) 3:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 15 Ибрагимович, 2:0 – 75 Ибрагимович, 3:0 – 88, Ибрагимович (пенальти).

Манчестер Юнайтед: Ромеро, Валенсия, Байи, Смоллинг, Блинд, Феллайни (Лингард, 46), Эррера, Погба, Мата (Рэшфорд, 70), Ибрагимович, Марсьяль (Янг, 85).

Сент-Этьен: Рюффье, Малькюи, Теофиль-Катрин, Перрен, Погба (Берич, 79), Верету, Пажо (Сельнэс, 72), Жорже Интима (Ру, 65), Севе, Монне-Паке, Амума.

Огоҳлантиришлар: Марсьяль (47), Эррера (58), Пажо (64), Лингард (67), Погба (71).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!