Дунёнинг энг зўр полвонлари Кураш ватанида куч синашади

Жорий йилда Халқаро Кураш ассоциацияси ҳамкор ташкилотлар билан халқаро турнирлар ўтказишнинг янги тизимини йўлга қўйган эди.

World Series Pro ва World Series Masters деб номланган турнирларда дунёнинг барча қитъаси миллий федерациялари ва энг сара полвонлар иштирок этиш имконияти яратилди.

Қитъавий чемпионатлар сўнгида World Series Pro турнири учун эркаклар -66 кг, -81 кг, -90 кг ва мутлоқ вазнт тоифаларида аёллар -57 кг, -70 кг ва мутлоқ вазн тоифаларида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун гиламга чиқдилар.

IKA тақвим режасига асосан апрел ойида Хитойнинг Хангжау шаҳрида Осиё қитъаси, июл оийда Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Африка қитъаси, августда Доминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳрида Панамерика қитъаси ва октябр ойида Грециянинг Салоники шаҳрида Европа қитъаси саралаш босқичлари ўз ғолиьларини аниқладилар.

Мусобақа низомига кўра ҳар бир қитъавий босқичда 1 ва 2 ўринни қўлга киритган спортчилар мусобақанинг финал босқичи World Series Masters турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Йил давомида энг кутилган дамлар ҳам яқиқлашмоқда. 22 -ноябр куни Тошкентда World Series Masters ўз ғолибларини аниқлайди.

Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари томонидан мазкур энг нуфузли Кураш байрамининг энг юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳридаги энг замонавий “Алпомиш” спорт саройида 4 қитъадан келган дунёнинг энг кучлилари беллашади.

Ғолибларни эса Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини кутмоқда.

1-ўрин 10 000 АҚШ доллари, 2 -ўрин 5 000 АҚШ доллари ва 3 ўрин эгалари 1 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!