Мбаппе туфайли “Реал” ҳужумчиси Саудияга кетади

“Реал”нинг “Хетафе”дан ижарага олган ҳужумчиси Хоселу Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши кутилмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, саудияликлар тажрибали ҳужумчини ўз лигаларига олиб кетмоқчи. Номи сир тутилаётган клуб Испания терма жамоаси форвардини қўлга киритиш учун сармоя тикишга тайёр.

“Қироллик клуби”да Хоселуни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи бор. Бироқ клуб раҳбарияти бу борада бир қарорга келгани йўқ.

Биринчидан, тез орада жамоага бразилиялик Эндрик қўшилади. Иккинчидан, Килиан Мбаппе келадиган бўлса, Хоселуга таркибдан жой берилмайди.

34 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда мадридликлар сафида 42 та учрашувда қатнашиб, 13 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!