"Барселона"га қайтган Хави 10 та муҳим қоидани жорий қилди

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес Каталония клубида бир қатор янги қоидаларни жорий қилди. Бу ҳақда Sport.es хабар тарқатмоқда.

Қуйида Хави жамоага келгач, ўрнатилган 10 та қоида билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1_14

1. Ўйинчилар машғулотдан бир ярим соат олдин келиши керак. Мақсад - машғулотларга тайёрланиш ва ҳар бир ўйинчи билан алоҳида суҳбат.

2. Ходимлар машғулотдан икки соат олдин келиши керак. Мақсад - ўйинчилар келганида машғулотни бошлаш учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйиш.

3. Футболчилар клуб базасида овқатланади. Асосий жамоа ўйинчилари клубнинг овқатланиш бўйича мутахассислари томонидан белгиланган параметрларга мувофиқ, ошхонада тушлик қилишлари керак. Тўғри овқатланиш шикастланишнинг олдини олади ва жисмоний тайёргарликни яхшилайди.

2_12

4. Жарималар. Футболчилар ўзларида нима бор ва нима йўқлигини биладиган даражада профессионал экани ҳақиқат, лекин реал ҳаётда улар белгиланган сценарий бўйича юриши қийин. Хави “Барса”да собиқ устози Хосеп Гвардиола каби қатъий қоидаларни ўрнатмоқчи. Бу тез орада ўз самарасини бериши мумкин.

5. Экспоненциал санкциялар. Жарималар арифметик эмас, геометрик ритмда қайд этилади. Бу шуни англатадики, агар футболчи машғулотларга кечикса, энг енгил жарима тўлайди - 100 евро, иккинчи марта - 200, учинчиси - 400 ва ҳоказо.

коу

6. Ўйиндан 48 соат олдин уйга кеч келмаслик лозим. Агар жамоа ўйинига икки кун қолган бўлса, футболчи уйига ярим тундан кейин келиши тақиқланади. Чунки ҳар бир футболчи учрашувга энг яхши ҳолатда етиб келиши керак.

7. Меритократия. Сиз худди машқ қилаётгандек ўйнайсиз. Меритократия муваффақиятга олиб борадиган ягона йўлдир. Машғулотлар жараёнида энг зўр ўйнаганлар ва ишга қизиқиш кўрсатганларгина майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Қолганлар эса захира ўриндиғида қолдирилади ёки қайдномага ҳам киритилмайди.

5_9

8. Спортдан ташқари фаолиятни назорат қилиш. Футболчилар бошқа машғулотлар билан шуғулланишлари мумкин, аммо бу саёҳат қилиш ёки ушбу машғулотга кўп вақт сарфлаш уларнинг фаолиятига таъсир қилса, у ҳолда улардан воз кечишга ва мураббийлар штаби томонидан назорат қилинишига тўғри келади.

9. Тақиқланган хавфли ҳаракатлар. Сиз энди сёрфинг билан шуғуллана олмайсиз ёки электр велосипедда юра олмайсиз. Ушбу турдаги амалиёт жуда жиддий қоидабузарлик сифатида жазоланади ва юридик бўлимга юборилади, чунки у шартномани қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

6_2

10. Чиройли муомала. Мухлислар клубнинг асосий қисмидир. Уларга нисбатан эътирозли муносабат тақиқланади. Саёҳат қилишда футболчилар хулқ-атвор қоидаларига риоя қилишлари керак.

Нашрининг ёзишича, "Барселона"да бу қоидалар 2017 йилда Луис Энрике кетганидан сўнг, дарҳол бекор қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!