Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин

Бугун тунда Ла Лига 32-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Унда мадридликлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Беллашувдан сўнг каталониядаги бир қанча ОАВ Хавининг "кўк-анорранглилар" билан яна бир йил бирга қолиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришди. Ҳозирда раҳбарият унинг ўрнига бошқа номзодлар топа олмаяпти ва Жоан Лапорта мутахассисни камида яна бир йил олиб қолмоқчи. 

Аввалроқ, Хавининг ўзи жамоаси билан ҳатто, чемпионлар лигасини ютган тақдирда ҳам клуб бош мураббийлигидан бўшашини маълум қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!